Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди. Бугун ҳоким Москва вилояти Котово посёлкасида жойлашган жуда ҳам йирик АО “ПИК-ИНДУСТРИЯ” корхонасида бўлди.

Ушбу корхона темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 238 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан 160 нафар наманганликлар фуқаро қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда.

Абдураззоқов ташаббуси билан улар учун тушликка ўзбекона ош тортилди. Иш жараёнидаги наманганликлар билан суҳбат уюштирган вилоят раҳбарининг совғалари берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги ташкил этилиши, унинг ҳудудларда филиаллари очилиши, уларга хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликқилиш ваколатлари берилиши орқали қонуний миграция таъминланиб, юрт ташқарисида фаолият юритаётган ўзбекистонликларга ҳар томонлама муносиб иш жойлари, шарт-шароитлар яратилишига давлат томонидан эътибор қаратилмоқда.

Авваллари роса қийналардик. Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги ташкил этиб берганликлари учун Президентимиздан миннатдормиз. Мана ҳозир иш жойимиз, меҳнат ҳақимиз, хавфсизлигимиз кафолатланган. Биз давлатимиз ҳимоясида эканимизни сезиб турамиз”, – дейди наманганлик фуқаро суҳбат чоғида.

Ҳоким бошчилигидаги Наманган вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари давом этмоқда.