22 октябрь куни содир бўлган энг долзарб янгиликлар билан танишинг.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда вилоят прокурори Садриддин Турдиев муҳим ташаббусга қўл уришиб, Сурхондарёда вилоят ҳокимлиги боғи ташкил этилмоқда. Тўра Боболов мазкур боққа биринчи кўчатни экди.

Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди

Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестасияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, якуний давлат аттестасия синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ  2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади

Қибрай туманининг 13та маҳалласи Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтди

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида Effect.uz`га маълумот берди.

М.Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар шундан 1002,6 гектар қишлоқ ҳўжалиги ер майдонлари ўтган. Бундан ташқари қуйидаги объектларнинг М.Улуғбек туманига ўтказилиши таъминланган:

– Маҳаллар сони – 13та;

– Якка тартибдаги турар жойлар – 9137та;

– Нотурар жойлар – 428та;

– Мактаблар – 2та;

– Мактабгача таълим муассасалари – 4та;

– Диний муассасалар – 1та;

– Қабристонлар – 2та;

– Тиббий муассасалар – 1та.

Қибрай туманидан М.Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани этиб белгиланади.

Қарши шаҳридаги улкан байроқ қурилиши яна тўхтатилди

Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинган.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Чироқчи тумани негизида иккита туман ташкил этиш таклифи халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида кўриб чиқилмоқда.

Чироқчи таркибидаги 32та МФЙ янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади

Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:

Чироқчи тумани ҳудудидаги “Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой”, “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли”, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анхор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари инобатга олиниб — мазкур 32та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказишга розилик берилди.

Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг тегишли доимий комиссияси раиси У.Абдураҳмонов зиммасига юклатилди.

«Менга «ҳурматли» дея мурожаат қилманглар» – Зоир Мирзаевнинг илк «ҳокимлик соати»дан иқтибослар

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев раислигида видеоселектор тарзида илк “ҳокимлик соати” ўтказилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда вилоятнинг 22 та туман-шаҳарлари сектор раҳбарлари, вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят фаоллари иштирок этган. Йиғилиш аввалида вилоят раҳбари Мирзаев бошқарув сиёсатида белгилаб олинган энг устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Қуйида ҳокимлик соатидаги асосий иқтибослар:

– Фуқаролар билан қабулни кўчма тартибда олиб борамиз. Унда ҳамма сектор раҳбарлари қатнашади. Соат 14:00 да бўладиган қабулга соат 8:00 да ўша мурожаатчининг сектор раҳбари, тегишли ташкилот мутасаддиси уйига бориб, масаласини жойида ўрганиб чиқади.

– Қандай тоифадаги раҳбар бўлишидан қатъий назар, билиб олсин, фаолиятимизнинг асосий мезони “Инсон қадри учун” тамойили асосида бўлади. Буни керак бўлса, столнинг устига ёзиб қўйинг. Яна шуни ҳам ёзиб қўйингларки, ишимизда “майда-чуйда масаланинг ўзи йўқ”.

– Ҳафтада бир марта, душанба куни бажарилган ишлар таҳлили, муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилади.

– Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган телеграм-бот ташкил қиламиз. Керак бўлса, ўша фуқаро билан телефонда ўзим гаплашаман.

– Ҳокимиятдан ҳар бир чиқаётган қоғоз ҳокимиятнинг юзи. Давлат тили бўйича ҳокимият ҳужжатларини хато ёзадиган ходим ҳокимиятда ишлаши мумкин эмас.

-Ошкоралик, шаффофлик кўпчиликка ёқмайди, лекин ҳар қандай чиққан негативга сектор раҳбари муносабат бериши шарт. Ижтимоий тармоққа киришни билмасангиз ўрганинг, раҳбар замондан орқада қолиши мумкинмас.

– Олдиндан келишиб олайлик, менга “ҳурматли” дея мурожаат қилманглар.

– Нимага айрим ҳокимлар блогер, журналистлар учун ёпиқ?! Пресс-тур ўтказиб, журналистлар ёнида юриб, бажарилаётган ишларни кўрсатинглар. Ёмонини ҳам кўрсатайлик, ёмони ҳам ўзимизники.

– Дарахт экаверамиз, лекин унинг кўкариб чиқишичи?

– Вилоятимиз туман-шаҳарларидаги таҳририятларни қўллаб-қувватлашга тайёрман. Гаеталар бизга керак. Ҳудудий таҳририятлардаги журналистлар тажрибасини қадрланглар, қўллаб-қувватланглар. Бу бўйича мутасаддилардан аниқ таклифлар кутамиз.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими сектор раҳбарлари ва вилоят мутасаддиларига бир қанча топшириқлар бериб, селекторни якунлади.

Қозоғистон мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

22 ноябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қозоғистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида икки давлатнинг бирдамлилиги, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди.

Ўзбекистонда «Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» қўшма кампания иш бошламоқда.

Бу йил ўзининг ўттиз йиллигини нишонлаётган хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши ушбу глобал кампания жаҳоннинг 187та мамлакатида ўтказилиб, 6 мингдан зиёд ташкилотлар ҳамда 300 млн кишини қамраб олмоқда.

Бунинг сабаби гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегараларни билмаслигидадир. Ривожланаётган мамлакатларда ҳам, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.

22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Тожикистон университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба қиз номаълум шахслар томонидан зўрланган.  Қизнинг дугонасининг айтишича, ҳозирда у ички қон кетиши сабабли, жуда ёмон аҳволда қолган.

Депутат Феруза Бабашева атрофидаги ҳодисалар авж олмоқда: Иш судда кўрилади

Интернетда интим видеоси тарқалган Ўрта Чирчиқ кенгаши депутати Феруза Бабашеванинг даҳлсизлиги суд жараёни бўлиб ўтгунча ечилди. Бугун, 22 ноябрь куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг йиғилишида депутат Бабашева масаласи кўриб чиқилди.

Тошкент вилояти собиқ прокурори Муҳиддин Қиёмовнинг аризасига биноан даҳлсизлигимдан вақтинча маҳрум бўлдим. Энди иш судда кўрилади ва ҳақорат қилиш масаласи ўртага ташланади. Мен ҳали депутатман фақат, даҳлсизлигим йўқ. Сессияда ҳамкасбларим интернетда тарқалган видео масаласида ҳеч нарса айтишмади”, дейди Бабашева.

Telegram асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигини олди

Telegram асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигини олди. Бу ҳақда “Росбалт” хабар бермоқда.

Франция ҳукумати газетаси (JORF) веб-сайтида эълон қилинган фармонга кўра, Дуров 2021 йил август ойида ушбу мамлакат фуқаролигини олган.

Ушбу ҳужжатда аслида россиялик бўлган Дуров Франция фуқаролиги ҳуқуқини қўлга киритилганлигини рўйхатда унинг исми, туғилган санаси ва жойи кўрсатилганлигига гувоҳ бўлиши мумкин.

Ҳозирча мазкур хабарга Telegram асосчиси изоҳ бергани йўқ. Қайд этиш керак, Дуров Россия фуқаролигидан ташқари Кариб денгизи оролларида жойлашган Сент-Китс ва Невис штатининг паспортига ҳам эга.

Дуровнинг сўзларига кўра, Сент-Китс ва Невис фуқаролиги Европа Иттифоқи ва Буюк Британияга визасиз кириш имконини беради.

Унинг қўшимча қилишича, у ҳеч қачон Сент-Китсда бўлмаган ва бу штат паспортини Европадан чиқмасдан ҳам олиш мумкин.