Шифокор ва журналист Нелсон Кастронинг айтишича, афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона юраксиз дафн этилган. Бу ҳақда шифокор marca нашрида айтиб ўтган.


“Gimnasia La Plata” клуби вакили бир ва гуруҳ одамлар Марадонанинг юрагини суғуриб олмоқчи бўлишган. Шу сабабли уни ўғирлаб кетмасликлари учун Марадонани юраксиз дафн этишга қарор қилишган. Шунингдек, унинг юраги ярим килограмм оғирликда бўлгани ва жуда катта эканлигини айтиб ўтган.


Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрда дафн этилган. Унинг ўлимига сабаби сифатида ўпка шишига олиб келган конжестив юрак етишмовчилиги деб айтилган.