2021 йил 22 ноябрь куни 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши ОАВда кўриниш берди.

Маъмурий ислоҳотларни изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаси доирасида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни реализация қилиш мақсадида Ишчи гуруҳлар раҳбарлари Русланбек Давлетов, Шерзод Шерматов, Тимур Ишметов, О.А.Хасанов, Ниғматилла Йўлдошев, Жамшид Қўчқоровларга 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар белгиланган асосий устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Жамшид Қўчқоров
Русланбек Давлетов
Ниғматилла Йўлдошев
Шерзод Шерматов
Тимур Ишметов

Уларга уч кун муддатда ташкилий йиғилишларни ўтказиб, тегишли йўналиш доирасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари намуналарини тасдиқлаш ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалар тақсимотини белгилаш ҳам топширилган.

Аброр Поёнов