Испанияда бўлиб ўтадиган “Вильярреал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс кўпчилик томонидан интизорлик билан кутмоқда. Бунга бир қанча сабаблар бор. Хусусан, МЮда бош мураббийи алмашди. Ҳозирда Каррик вақтинча бош мураббий бўлиб турибди. Шунингдек, бугунги баҳсда мағлубиятга учраган жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятини ҳам анча пасайтириб қўяди. Соат 23:00дан бошланадагин баҳс аниқ турнинг энг қизиқ учрашуви бўлса керак.

E гуруҳининг марказий учрашуви Каталонияда бўлиб ўтади. Унда “Барселона” ҳамда “Бенфика” жамоалари ўзаро куч синашишади. Бугунги баҳс “Барселона” бош мураббийи Хави учун Чемпионлар лигасидаги дастлабкиси бўлади. Агар Хави шогирдлари ғалаба қозонадиган бўлса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб қўяди. Аммо “Бенфика” ҳам оддий жамоа эмас, биринчи даврада “Барселона”ни йирик 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бугун тунда бизни ажойиб баҳс кутиб турибди.

Бугун Мюнхеннинг “Бавария”си Киевда меҳмон бўлади. Шу пайтгача рақиблар дарвозасига бирорта гол уролмаган “Динамо Киев” сўнгги турдаги мағлубиятга учраган, аламзада “Бавария”га қанчалик қаршилик кўрсата олади. Бугунги учрашув мюнхенликлар учун унчалик муҳим эмас. Аммо, “Бавария” кераксиз ўйинларда ҳам максимал натижа қайт этишга интилади.

Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Куннинг марказий учрашувида Лондоннинг “Челси” жамоаси ўз майдонида Туриннинг “Ювентус” клубини қабул қилади. Бугунги учрашувда ғалаба қозонган жамоа H гуруҳида пешқадамликни ўз қўлига олади.