Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади, дея хабар бермоқда “Vaksinauz”. Маълумки, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVIDга қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.