Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри биносида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ: Суд тизимида коррупцияни барвақт олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берган.

“Жиззах вилоятидаги барча судлар судьялари иштирокида ўтган мазкур тадбир кўпроқ маърифий-ахлоқий касб этди. Нафақат судьялар,  балки уларнинг турмуш ўртоқлари ҳам таклиф этилган мазкур тадбирда узундан узоқ маърузалар қилинмади, қуруқ ҳисоботлар айтилмади. Аксинча, мақсад-муддао мухтасар баён этилиб, иштирокчиларга Ўзбекисон Республикаси Судьялар олий кенгаши буюртмаси  кўра  суратга олинган “Пушаймон” қисқа метражли фильм намойиш этилди”, дейилади хабарда.

Ваколатни имтиёз деб билган тизимнинг собиқ вакили тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур фильмни  судьяларнинг турмуш ўртоқлари иштирокида ҳақола этилиши бежиз эмас. Оила – жамиятнинг ажралмас қисми экан, ундаги муҳитнинг жамиятга таъсири ўз-ўзидан равшан. Шу маънода инсоннинг камолидан ҳам, заволида ҳам оиланинг ўрни катта. Судьялик эса катта масъулият ва машаққат талаб этадиган касб.

“Барча судьялар фильмни томоша қилишга таклиф этилди. Мазкур фильм ҳозирги кунда долзалб муаммолардан бўлган коррупция ва унга қарши курашиш масаласига бағишланган. Томошабинлар жуда ҳам таъсирланди. Ўйлайманки, иштирок этган ҳар бир судьямиз, уларнинг оила аъзолари бундан ўзига тегишли хулоса чиқаради. Коррупиця нафақат жамиятимизга, балки ҳар бир оилага, ҳар бир оилада усиб ўнаётган фарзанднинг рўҳиятига, унинг тарбиясига қанчалик таъсир қилиши, оқибатларини ёритиб берган бу фильм”, дейди жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси Мақсуд Эрназаров.

Маълумки, кейинги йилларда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, тизимда коррупцион омилларни баратаф этиш бўйича қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, тизим ходимларининг  ижтимоий муҳофазаси борасида  тарихий ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан ишонч ортмоқда.

“Тадбирда битта тақдир орқали  тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга эътибор қаратилди. Бундан мақсад инсонннинг камоли ва заволи ўртасида масофа бир қадам экани ва ҳалоллик вакцинасининг илдизи маънавиятга бориб тақалишига урғу берилди. Зеро, маънавият-маърифат  онгли  инсоннинг  ҳар  қадам,  ҳар  нафасида таъқиб этади, имтиҳон қилади, синовдан ўтказади. Давлат раҳбари айтганларидек, Адолат ва маънавият – ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар, маънавият бўлмаган жойда эса ҳеч қачон адолат бўлмайди”, дейилган Олий суд маълумотида.