Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 26 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 538 минг тонна

Россия – 341 минг тонна

Қирғиз Р. – 112 минг тонна

Хитой – 65 минг тонна

Украина – 28 минг тонна

Афғонистон – 26 минг тонна

Туркманистон – 24 минг тонна

Покистон – 23 минг тонна

Беларусь Р. – 13 минг тонна

Туркия – 11 минг тонна

Эрон – 7,5 минг тонна

Озарбайжон – 7 минг тонна

Германия – 3,6 минг тонна

БАА – 3,6 минг тонна