“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати автобус ҳайдовчиси светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғидан ўтиб кетгани юзасидан  расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 10:00да, “7-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 98А-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус  ҳаракат давомида светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғидан ўтиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси” ходимлари томонидан ҳодиса содир этилган жойга чиқилиб тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур қоидабузарликни амалга оширган автобус “7-Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 468 бўлган, 98А-сонли йўналишда ҳаракатланувчи  ҳайдовчи Й.Ш томонидан амалга оширилгани аниқланди ҳамда ушбу ҳайдовчидан содир этган қоидабузарлиги бўйича тушунтириш хати олинди.

Шу билан бирга, “7-Автобус саройи” МЧЖ  маъмурияти  йўналиш вақтида йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмагани ҳамда корхонанинг меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ушбу ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси ўрнатилган тартибда бекор қилинди.

Бундан ташқари, содир этилган қоидабзарлик Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилди”, – дейилади хабарда.