Қаршида улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда  хабарлар тарқалганди.

Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинган.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.