Белоруссия президенти Александр Лукашенко муҳолифат етакчиларидан бири Светлана Тихановская ва унинг тарафдорларини “хоин”ликда айблаб, у билан музокара қилишдан бош тортди.

Бироқ, Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин ҳозирда қамоқда сақланаётган мухолифат етакчиси Алексей Навалний билан мулоқот ўтказганидан кейин, Тихановская билан суҳбатлашишга тайёр эканлигини билдирди.

Мен Путин  ва Навальный музокаралар столига ўтирганидан кейин, параллель тарзда Светлана билан музокарани бошлайман”, – деди Лукашенко BBC’га берган интервьюсида.

Лукашенко Навалнийни “коррупционер” ва “хоин” деб атаган ва Путин Алексей билан ҳеч қачон музокара ўтказмаслигини маълум қилган.