Миробод ва Яшнобод туманлари чегарасидаги “Кичик халқа автомобиль йўли” кўчасида кўприк қурилиши муносабати билан вақтинчалик кесиб қўйилган халқаловчи ер ости ўрта босимли Д – 530 мм газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилган, дея хабар бермоқда “Hududgaz Poytaxt” матбуот хизмати.

Шу сабабли, 2021 йил 22 ноябрь куни соат 10:00дан 18:00гача Миробод тумани “Нукус” 1 – тор кўчаси 1 -2 – 6 – 7 – 9 – 10 – 11 – 13 – 14 – 15 – уйлардаги 130та хонадонларда, “Қўшкўприк” кўчасида 28та хонадонда, “Фарғона йўли” кўчасидаги 15та ерли хонадонлар ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Шарапова”, “Темирйўлнон”, “Шимолий вокзал” қозонхонаси, “Зехинур” ресторани, “Меҳригиё” МЧЖ, А.Қодирий кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида, “Ҳамал” кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида, Яшнобод туманидаги “Товарний двор” 13 А, “Энергомонтаж”, “Лак cолор синтез”, “Болалар театри”, Фарғона Йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани “Жунариқ кўчасида жойлашган паст босим Д – 76 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Сергелитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 – йил 22 – ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача “Жунариқ” маҳалласидаги 93та ерли хонадонлар ҳамда 4та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиҳаёт тумани “Янги – Умид” маҳалласида жойлашган ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 – йил 22 – ноябрь куни соат 11:00дан 18:00гача “Сергели” 5 – мавзедаги 35та кўп қаватли уйлардаги 2240та хонадонлар ҳамда 6та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.