Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ яқинда африкалик футболчилар ўртасида Англия премьер-лигасида гол уриш бўйича Дрогбанинг рекордини янгилаган эди. Муҳаммад аллақачон 107 та гол урган, Дидье эса 104 та гол урган.

“Агар у шундай ўйнашда давом этса, у менинг барча рекордларимни янгилайди. Мен йиғламоқчиман” – дейди Дрогба

Айни дамда Дрогба Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича африкалик футболчилар ўртасидаги рекордни сақлаб турибди. Унинг ҳисобида 44 та гол бор, Салоҳ эса 11 та гол камроқ.