Бугун, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.

Уни ташкил этишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон экологияси барқарорлигига ҳисса қўшиш, шундай оммавий спорт тадбирлари орқали аҳолимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Мусобақа доирасида Ўзбекистонда энди ривож топиб бораётган «Экиден» марафони ҳам ўтказилди. Регламентга кўра, унда бир нечта жамоа иштирокчилари марафонда белгиланган масофани эстафета тарзида босиб ўтишди.


Жиззах шаҳрида ҳарбий хизматчилар ва аҳолининг барча қатлами жалб қилинган ҳолда спортни кенг тарғиб қилиш ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари билан ҳамкорликда ҳарбий оркестр садолари остида «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида эрталабки бадантарбия ва оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.