Ижтимоий тармоқларда «Кимнинг уйида газ свет(ток) ўчган бўлса пасдаги ёзилган одамга чиқинглар ҳал қилиб беришади, қўлларидан ҳамма нарса келади» сардавҳали хабар тарқалган эди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур хабар фейк хабар ҳисобланиб, ўша ҳаволани босган кишига ўзининг контакти кўринади. Вазирлик шунга кўра, ушбу хабарга ишониб қолмасликни сўраган.

Қайд этилишича, ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка ишончли ахборот етказиб бориш мақсадида Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда саҳифалари фаолияти йўлга қўйилган.

Аввалроқ, вазирлик бензин нархи йил бошидан буён 63 фоизгача ўсгани сабабларини маълум қилган эди.