Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида халқ таълими тизимида 8386та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилган. Бу ҳақида “Расмий хабарлар” канали маълум қилди.

Қолган тизимларда ушбу кўрсаткич қандай?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева мажбурий меҳнатни олдини олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан маълумот берди.

Брифингда қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушган 20 814та мурожаатнинг 10 441тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

– вакансия ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанган иш ўринларига жойлаштириш бўйича қонунбузилиш ҳолатлари;

– норасмий иш ўринларини расмийлаштириш бўйича қонунбузилишлари;

– мажбурий меҳнат бўйича қонунбузилишлари;

– меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминламаслик юзасидан қонунбузилишлари тизимлар кесимида;

– бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ишчи ва ходимлар ҳқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар.