Педри “Golden boy—2021” соврини қўлга киритди. “Барселона”нинг 18 ёшли футболчиси Tuttosport томонидан топшириладиган совринга эга чиқди. Испаниялик футболчи Букайо Сака, Жамал Мусиала, Родриго, Камаванига ҳамда Мейсон Гринвудлар орасида энг яхши ёш футболчи деб топилди.

Педри ушбу мавсумни ростдан ҳам ёрқин ўтказди. Бу мавсум энг кўп ўйинда иштирок этган футболчига ҳам айланган эди. Афсуски, ҳозирда жароҳати туфайли камида 1 ой ўз жамоасига ёрдам беролмайди.


Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу соврин норвегиялик ёрқин юлдуз Эрлинг Ҳоландга топширилган эди.