“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот хизмати UZEX ҳафталик дайжестини (15 – 21 ноябрь) эълон қилди.

Маълум бўлишича, ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 26,3 фоизга кўп.

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 818,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.

Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Бензин

Ўтган ҳафтада биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3,3 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайди.

Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1 фоизга ўсган.

Биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 666,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва ундан 4 344,0 тоннаси, яъни 93,1 фоиз ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 110 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 874,1 минг сўмдан 3 836,9 минг сўмга, яъни 1,0 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 3 855,8 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 301 857,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 120 957,0 тоннаси, яъни 40,1 фоиз сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 24,2 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6 фоизга пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 216 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг ўртача ҳафталик котировкаси 499,3 минг сўмни ташкил этди. Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.