Бир неча кун олдин ўзбек киносининг чинакам афсонаси Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Актёрнинг яқинлари хабар беришларича, марҳум қандли диабет касаллигига чалинган.

Бахтиёр Ихтиёровнинг ўлимига узоқ йиллик хасталик сабаб бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Ўзининг ижодий фаолияти давомида Бахтиёр Ихтиёров «Ёр-ёр», «Ажойиб хаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин», «Абу Райҳон Беруний», «Еттинчи ўқ», «Шум бола» каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, «Ёш гвардия» театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.