Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаков Давлатобод туманидаги “Elobod city” турар-жой массиви қурилиши жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳа бош меъмори Йилмаз Аксойнинг маълум қилишича, “Elobod city” турар-жой массивини қураётган ширкат Германияда ҳам лойиҳаларини амалга оширганини ва  90 кун давомида 15 қаватли иншоотни қуриш салоҳиятига эга эканлигини маълум қилди.

Бизнинг ширкат Европада ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширган. Германияда турар-жой массивларини қурганмиз.

Тўқсон кунда битта 15 қаватли турар-жойни қуриб битказиб, эгасига топшириш салоҳиятига эга. Ҳозир иккита қурилиш битди.

Шу ойда хонадонларни эгаларига топширамиз. Икки уйни кўтариб қўйдик, пардозлаш ишлари кетмоқда. Май ойига лойиҳани тўла якунлаймиз”,  – дейди лойиҳа бош меъмори Йилмаз Аксой.