Йўқолган хитойлик теннисчи Пэн Шуай биринчи маротаба оммага кўриниш берди. У Пекин болалар турнирининг очилиш маросимида иштирок этди.

 

Пэн Шуай ноябрь ойи бошида таниқли маҳаллий партия етакчисини ижтимоий тармоқларда жинсий алоқа қилишга мажбурлаганликда айблаганидан сўнг мулоқотни тўхтатган. Хабар тезда ўчирилган, спортчининг аккаунтлари ўчириб ташланган.

Кейинчалик, Хитой матбуотида Пэн Шуайнинг мактуби пайдо бўлди, унда унинг айбловлари «ҳақиқатга тўғри келмаслиги», у ҳеч қаерга ғойиб бўлмагани ва уйда дам олаётгани айтилган. Аммо, кўпчилик бунга ишонмади ва ХХРдан Пэн хавфсиз эканлигини исботлашни талаб қилди.Кўриб турганингиздек, Пэн билан ҳаммаси яхши ва у энди одатий ҳаётига қайтмоқда.