Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан вазифасига киришган ички ишлар органлари ходимлари йўриқномада кўрсатилган ҳолатларда электрошок қурилмаларини қўллашлари мумкин. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Скорпион” русумли электрошок қурилмаси бугунги кунда амалиётда фойдаланилаётган резина таёқ, яъни “дубинка”га ўхшаш шаклда ишлаб чиқарилган бўлиб, ундан нафақат электрошок сифатида, заруратга қараб “дубинка” сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Электрошок таъсирида инсон танаси биринчи сонияда оғриқ зарбасини ҳис этса иккинчи сонияда мушаклар мувозанати йўқолишига олиб келади.

Электрошокни, кекса ёшдагилар, ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахслар, ёш болалар, ҳамда ҳомиладор аёлларга нисбатан қўллаш тақиқланади. Агар улар томонидан қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилганда бу тақиқларга амал қилинмайди. Демак, махсус воситаларни қўллаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиб таомиллари ходимларга ҳам мажбурият ва жавобгарлик юклайди. Ана шу жиҳатларни шахсий таркибга етказишга бағишланган ўқув йиғини-амалий машғулотлар асносида ташкил этилди.