Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг мева-сабзавотчилик йўналишида илгари сурган асосий ташаббуслари билан таништирди.

– мева-сабзавотчиликда ҳам Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан кластерларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;

– кластерларга айланма маблағ учун амалдаги 20-24 фоизли тижорат кредитлари ўрнига Жамғарма ҳисобидан 1 йил муддатга 10 фоиздан кредит ресурслари ажратилади;

– келгуси йилдан суғурта компаниялари орасида мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш тизими жорий этилади;

– экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот кластерлари ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади;

– паст ҳосилли 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида 1 гектардан ижарага берилади;

– “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида 100 миллион сўмгача бўлган кичик интенсив мева-сабзавотчилик лойиҳаларига кредит бериш тартиби жорий этилади;

– кредитлар мева учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил, сабзавотга 2 йил муддатга ажратилади ва гаров таъминоти талаб этилмайди;

– ҳар бир вилоятдаги биттадан энг илғор мева-сабзавот кластерлари билан ҳамкорликда маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш учун давлат-хусусий шериклик асосида агрологистика марказлари барпо этилади.