Бугун, 28 октябрь куни эрталаб Ҳиндистоннинг Ҳаряна штатининг Жайжар туманида юк машинасининг бостириб бориши оқибатида уч нафар фермер аёл ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди.

Полициянинг таъкидлашича, аёллар фермерларнинг норозилик намойишларида иштирок етган ва воқеа содир бўлган пайтда Панжоб штатининг Манса шаҳридаги туғилган қишлоқларига кетиш учун авторикшани кутишган. Қурбонлар Амаржит Каур, Гурмаил Каур ва Харсиндер Каур экани аниқланган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса эрталаб соат 6 ларда содир бўлган. тахмин қилинишича, етти нафар фермер аёл медиана устида ўтириб, авторикшанинг келишини кутаётган пайтда содир бўлган.