Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2021 йил июнь ҳолатига кўра ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари рейтингини эълон қилди.

Энг юқори кўрсаткичли вилоятлар рейтингида Навоий вилояти (87 балл) етакчилик қилмоқда. Энг паст кўрсаткич Сурхондарёда (66 балл) қайд этилган.

Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар рейтингида республикадаги 205та туман орасида Қоровулбозор тумани (Бухоро) 98,2 балл билан 1-ўринни эгаллаган. Кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар рейтингида Сариосиё тумани (Сурхондарё) 1-ўринни эгаллаган (60,8 балл).

Ҳоким ўринбосарлари рейтингида Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳри 1-ўринни эгаллаган.