Ла Лига 10-туридан ўрин олган “Райо Вальекано” – “Барселона” учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари кучли рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Фалкао гол урди ва мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг “кўк-анорранглилар” ҳисобидаги 15 очко ўзгармай қолди ва улар 9-ўриндан жой олган. Очколарини 19 тага етказиб олган “Райо Вальекано” эса 5-поғонага кўтарилиб олди.