Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари сўнгги 9 ой ичида тизимда қанча молиявий ўғрилик ва камомад аниқлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 октябрида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Халқ таълим вазирлиги Ички аудити томонидан сўнгги 9 ойда халқ таълими муассасаларида 76,5 млрд. сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган, шундан 16 млрд сўми — ўғрилик ва камомад.  Ички аудит томонидан жами 194,7 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига эришилган.

Маълум бўлишича, ушбу молиявий камчиликлар 2020 йилнинг шу даврига таққослаганда 2 бараварга камайган.