AIBA атлетлар қўмитасига сайланиши мумкин бўлган 27 нафар номзод боксчи номини эълон қилди.

Қувонарлиси, номзодлар қаторида Токио Олимпиадаси чемпиони, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бор.

Ушбу 27 нафар спортчи ичидан 10 нафар номзод аъзоликка сайланади. Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ҳар бир боксчи ушбу жараёнда овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловлар яширин овоз бериш жараёнида аниқланади.

Осиё минтақасидан Баҳодирдан ташқари Аблайхан Жусупов (Қозоғистон), Авайс Али Хан (Покистон) ва Шива Тапа (Ҳиндистон) номзоди кўрсатилган.