Испания матбуоти Зиданнинг “Манчестер Юнайтед”га бош мураббий сифатида тайинланиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқий асосга эга эмаслигини ёзмоқда. Франциялик мутахассис ўзининг устувор йўналишларини айтиб ўтди.

Зидан “ПСЖ”да ёки Франция терма жамоасида ишлашни хоҳлайди. Мураббий у ерда бўш иш ўринларини кутади. Зидан ҳеч қандай ҳолатда “Манчестер Юнайтед”га бормайди.

Аввалроқ, Криштиану Роналду Зидан номзодини илгари сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.