12-14 ноябрь кунлари StudentHack2021 хакатони бўлиб ўтади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда IT лойиҳалар ва стартап ғояларни ишлаб чиқувчи жамоалар беллашади. Малакали мутахассислар иштирокчиларга ишловчи прототипни яратишгача бўлган жараёнда кўмаклашадилар.

Хакатонда якка иштирокчи ёки тўрт кишидан иборат жамоа иштирок этиши мумкин. Жамоа таркибига лойиҳа менежери, дастурчи, дизайнер ва таҳлилчи киради.

Хакатон Тошкентдаги Амити университети томонидан BePro компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Хакатонда иштирок учун қуйидаги ссилка орқали рўйхатдан ўтиш зарур.