Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков БАА Миллий архиви бош директори Абдулла бин Муҳаммад Ал Раис билан учрашди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, тарихга оид энг ноёб манбаларни айни архивда сақлаш, соҳага алоҳида эътибор қаратиш, халқаро ҳамкорликни юксалтириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, музокара чоғида ҳам архив билан ишлаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув давомида тарихий маълумотларни алмашиш, ноёб қўлёзмалар ва  меросларни ўрганиш устида биргаликда ишлаш, ўзаро нусхалар алмашинувини йўлга қўйиш каби муҳим таклифлар билдирилди.