Рейтингни 2021 йилда 40та гол ва 12та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган, Аргентина миллий жамоаси билан Америка Кубогини қўлга киритган “ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси бошқариб турибди.

2-поғонани Бундеслига, клублар ўртасидаги ЖЧ, Германия Суперкубогини ютган “Бавария” форварди Роберт Левандовски (54 гол, 8 ассист) эгаллаган. 3-ўриндан Италия сафида Еврода, “Челси” билан ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган яримҳимоячи Жоржиньо (7 гол, 3 ассист) ўрин олган.

  1. Лионель Месси (“ПСЖ”/Аргентина)
  2. Роберт Левандовски (“Бавария”/Польша)
  3. Жоржиньо (“Челси”/Италия)
  4. Нголо Канте (“Челси”/Франция)
  5. Карим Бензема (“Реал”/Франция)
  6. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”/Франция)
  7. Ромелу Лукаку (“Челси”/Англия)
  8. Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия” Д/Норвегия)
  9. Криштиану Роналду (“МЮ”/Португалия)
  10. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”/Бельгия)

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”ни тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади.‌‌