Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте “Манчестер Юнайтед”да ишлашга қарши эмас, бироқ бир шарт билан, деб ёзади журналист Николо Скира ўзининг Тwиттер саҳифасида.

Манбага кўра, италиялик мутахассис манкунианликлар билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи, чунки бу унга барқарор ишлаш кафолатини беради.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Англия чемпионатида “Ливерпуль”дан 0:5 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг, амалдаги устози Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди