The Telegraafнинг таъкидлашича, Донни ван де Бек “Манчестер Юнайтед”дан тез орада кетиши мумкин. Ушбу мақсадига эришиш учун 24 ёшли голландиялик агентини алмаштирди. Энди уни Али Дурсун ҳимоя қилмоқда, агент шу билан биргалида “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг билан ҳам ишлайди.

Манбанинг хабар беришича, ван де Бек “манкунианликлар”нинг асосий таркибида ўйин вақти камлигидан ҳафсаласи пир бўлган. Футболчи келаси қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиш ниятида, бироқ “МЮ” Донни сотмоқчи эмас.