Маълумки, жорий йилнинг 7-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш учун хориж йиғинига жўнаб кетди.

Режага кўра, тайёргарлик Туркия ва Украинада бўлиб ўтади. Унга кўра, ўзбекистон атлетикачилар дастлаб Анталя шаҳрида 11 ноябргача йиғин ўтказишади. Шундан сўнг 5 декабрга қадар Украинанинг Каменетс-Подолск шаҳрида сўнгги тайёргарликни олиб борадилар. Йиғинга асосий таркибнинг 11 нафар вакили, 1 мураббий ва 1 массажчи жалб қилинган.

Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Спортчилар:
Сарвар Зафаржонов
Отахон Имомов
Ҳожиакбар Олимов
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Адҳамжон Эргашев
Акбар Жўраев
Руслан Нурудинов
Турсуной Жабборова
Кумушхон Файзуллаева
Ригина Адашбаева

Мураббий: Баҳром Мендибоев
Массажчи: Обиддин Муслимов

Маълумот учун, терма жамоа 6 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади.