Суперлига 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га (1:3) қарши баҳсдан сўнг “Турон” бош мураббийи Игорь Шквирин ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Жамоа унинг Шквирин қўл остида 2 ғалаба,  4 дуранг ва 7 мағлубиятни қайд этган эди.

Шу тариқа Яйпан клубида ушбу мавсумда 2-бор бош мураббий истеъфоси рўй берди. Бунгача мавсум бошида Исломбек Исмоилов ҳам ишдан бўшатилганди.

“Турон” турнир жадвалида 13 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.