Таниқли инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед” бошқаруви лавозимига асосий номзод. Роналду ҳам бу вариантни маъқуллади.

Таъкидланишича, ҳозирда Сульшернинг истеъфоси ҳақида расмий гап йўқ. Шу билан бирга, норвегияликнинг бундай мағлубият ёки кетма-кет муваффақиятсизликлари кечирилмаслиги мумкин. Агар раҳбарият истеъфога чиқаришга қарор қилса, улар биринчи бўлиб Зиданга мурожаат қилишади.

Маьлумот учун, Франциялик мутахассис ҳеч қачон “Реал”дан бошқа клубда ишламаган.