Россиядаги Вектор илмий маркази биринчи марта электрон микроскоп камераси билан олинган Сovid-19 Дельта вариантининг фотосуратларини эълон қилди. Россиянинг ЭпиВакКорона вакцинасини ишлаб чиқарувчи “Вектор” илмий маркази янги турдаги коронавируснинг Дельта вариантини электрон микроскоп ёрдамида суратга олди.
Расм РИА Новости манбаларида тарқатилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Дельта варианти биринчи марта 2020 йил октябрь ойида аниқланган. Бу вариант Россияда ҳам шу йилнинг апрель ойида биринчи марта кузатилган.

Вирус африкалик яшил маймун буйрагининг эпителиал ҳужайра маданиятида сунъий равишда ўстирилган, дея тушунтиради марказ. Асосий симптомлар орасида бош оғриғи, томоқ оғриғи, бурун оқиши ва юқори иситма мавжуд. Айтилишича, бу вариант билан касалланган одамларда ҳид сезиш йўқолмайди ва йўтал кўринмайди.