“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “қизиллар” бошқарувидаги ғалабалари сони 200 тага етди.

 Якшанба куни “Манчестер Юнайтед” устидан қозонилган ғалаба (5:0)”Ливерпуль”устози учун юбилей бўлди.

Юқоридаги статистикани забт этиш учун Клоппга 331 ўйин керак бўлди. Бу клубнинг янги рекорди.

“Ливерпуль”нинг ҳозирги бош мураббийи 333 учрашувда жамоа билан 200 марта ғалаба қозонган Кенни Далглишнинг натижасидан ошиб кетди.