Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Икки президент телефон орқали суҳбатни амалга оширишган. Бу ҳақида Тожикистон матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбатда Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевнинг тожик-ўзбек муносабатларини ривожлантиришдаги шахсий ролини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған телефон орқали Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Туркия Президенти давлат раҳбарини Президент сайловида эришган ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, овоз бериш натижалари мамлакат аҳолиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини кўрсатганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Туркия Президенти ва бутун халқини ушбу мамлакатнинг яқинлашиб келаёган бош миллий байрами – Республика куни билан илиқ қутлаб, тинчлик-осойишталик ва тинчлик-фаровонлик тилади.