Бугун, 25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати старт олди.

Чемпионатнинг илк кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакилларидан биринчи бўлиб -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. Ирландиялик Брендан Маккивига қарши жанг қилган Асадхўжа жангда умумий 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг илк жангичиси мусобақани ғалаба билан бошлади.