Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Рональд Куман “Реал Мадрид”дан қабул қилиб олинган мағлубият сабаб истеъфога чиқарилмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Маrcа” хабар берди.

Унга кўра, Эль-класикодаги мағлубият сабаб нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилмайди. Маълум бўлишича, Куманнинг “Барселона”даги келажаги “Райо Валекано”, “Алавес” ва “Динамо Киев” билан бўладиган ўйинларга боғлиқ.

Айни пайтда Куман Каталон клуби раҳбариятининг маълум даражада ишончига эга, бироқ агар кўрсатилган учрашувларда қониқарсиз натижаларга эришилса, вазият ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз “Барселона” 24-сентябрьда ўз уйида “Реал Мадрид”га мағлуб бўлган эди.