Президентлик сайловига “Миллий тикланиш” партиясидан номзоди қўйилган Алишер Қодиров сайловда ютиб чиққан Шавкат Мирзиёевни табриклади.

“Бу галги Президент сайловида ЎзЛиДепдан номзод сифатида иштирок этган Шавкат Миромонович Мирзиёевни халқимизни ишончи, 80 фоиздан ортиқ овоз тўплагани билан чуқур, самимий табрикламоқчиман. Биз ушбу натижани тўлиқ эътироф этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни халқимизни, халқаро ҳамжамиятни юксак ишончига, эътирофига эришгани билан партиядошларимиз, партиямизнинг бутун электорати номидан самимий табрикламоқчиман”, – деди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров сайловда 5.5 фоиз овоз тўплаб учинчи ўринни эгаллади.