Россиялик мутахассислар Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “Кўп функцияли миграция маркази” билан ҳамкорликда “Пилот” лойиҳаси амалга оширишни бошлади. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ўзбекистонлик ёш қурувчиларни ишга ёллашдир.

Патент олиш учун ўзбек қурувчиларига 10 минг ўрин ажратилган бўлиб, улар имтиҳон топшириши учун тиббий кўрикдан ўтган, дактилоскопия ва рус тили билиши мажбурий этиб белгиланган.

Бу лойиҳа январь ойининг охирига қадар ўзбекистонлик 10 минг нафар ёшларни иш билан таъминлашни кўзда тутган. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, келаси йилга яна 100 минг нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Маълумот учун, қурувчиларни ишга ёллаш мақсадида Россия Федерациясининг 10 та субъектидан 21 та қурилиш компанияси вакиллари Ўзбекистонга келган.