Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Йўлдошев оммавий ахборот воситалари ходимлари ва халқаро кузатувчиларга мурожaат қилди:

«Ҳурматли журналистлар ва халқаро кузатувчиларга ҳам алоҳида мурожаат қилмоқчиман! Прокуратура органлари сайлов жараёнида қонун устуворлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқда ва бунинг учун барча саъй – ҳаракатларни рўёбга чиқармоқда. Ўз навбатида, буни ҳам истисно этмаслигимиз керак – қонун бузилиши ҳолатлари ҳақидаги ҳамма маълумот ҳам бизгача етиб келмаслиги мумкин. Сизлар бевосита жойларда сайлов участкалари ва округларида вазиятни ўрганиб, сайловчилар, сайлов комиссиялари вакиллари билан мулоқотдасиз. Агарда, сизларда қонун бузилиши тўғрисида бирон – бир маълумот мавжуд бўлса, уни Бош прокура-турага тақдим этсангиз, уни зудлик билан ўрганиб, тегишли баҳо берилишини таъминлаш чораларини кўрамиз. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз» -, деб таъкидлади Бош прокурор.