Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжумани тўғридан-тўғри “Ўзбекистон 24”, “УзРепорт” телеканалларида ўзбек тилида ҳамда “Оилавий” телеканалида – ўзбек ва рус тилларида эфирга узатиб борилмоқда.

“Кимнинг – ки, сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқлари бузилса ёхуд фуқароларимиз сайлов қонунчилигини бузиш ҳолатларига гувоҳ бўлса, зудлик билан ҳудудий прокуратура органларига ёки Бош прокуратуранинг 1007 ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўраймиз!” – деди  Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев.