Молдавия табиий газ таъминотидан ажралиши мумкин. Молдавиянинг Россия томонидан етказиб берилган табиий газ учун қарздорлиги 433 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Ўз вақтида амалга оширилмаган тўловларни қўшиб ҳисоблаганда умумий қарздорлик миқдори $709 миллионга етади.

Асосий газ етказиб берувчи — Россиянинг “Газпром” компанияси баёнотига кўра, табиий газ етказиб бериш тўғрисида Молдавияда тайинли сиёсат мавжуд эмас.

Бунинг устига, Молдавия қарздорликни тан олишни истамайди. Аммо, 1 декабрдан бошлаб табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги янги шартнома қарздорлик бартараф этилмагунича имзоланмайди. Агарда, янги шартнома тузилмаса, “Газпром” 1 декабрдан бошлаб Молдавияга табиий газ етказиб беришни тўхтатади.