Жорий йилнинг 20 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувдан мақсад — ноябр–декабр ойларида халқаро ташкилот экспертлари иштирокида ҳудудлардаги мактабларда коррупсияга қарши курашиш мавзуларига бағишланган махсус дарсларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Мулоқот якунида жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида халқаро ташкилот экспертлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш мавзуларига бағишланган дарсларни гибрид шаклда (офлайн ва онлайн) ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Маълумот учун, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистонда Аксилкоррупсия ҳафталиги ташкил этилиб, унинг доирасида турли семинарлар ва давра суҳбатлари ҳамда ҳалоллик ва очиқликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.