Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Ўзбекистонда 82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга қуйидаги маҳсулотлар киритилган:

кастор ёғи ва унинг фракциялари;

– асбест;

– натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;

– карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;

– ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;

– керамик маҳсулотлар, эмаль ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган – шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;

– тўқимачилик бўёғи;

– сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш – воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун –– мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;

– мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;

– сунъий мум;

– тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;

– ферментлар, ферментли препаратлар;

– тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;

– сунъий мўйна;

– елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;

– фильтр қоғоз ва картон;

– аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;

– зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;

– комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;

– кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.