Эртага, 24-октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови Марказий сайлов раисининг таъкидлашича нафақат қонун, балки ахборот технологиялари жиҳатдан ҳам янгича шаклда ташкил этилишини маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ, бир қатор тадбирлар ўтказди ва Ўзбекистон президент сайловларига тайёргарлик ишларини якунлади. Бу ҳақда шанба куни МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги президент сайловларини 20га яқин нуфузли халқаро ташкилотлардан дунёнинг 50га яқин давлатларидан келган халқаро кузатувчилар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий йирик ОАВ вакиллари бевосита кузатиб борадилар.